Ўзбекистон | 10:56 / 21.05.2019
15698
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда якуний назорат имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Халқ таълими вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, анжуманда Халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳот, янгилик ҳамда ўқув йили натижалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

Қайд этилишича, 2018-2019 ўқув йили давомида жами 9691 та умумий ўрта таълим муассасаларида 5,8 млн. нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Жорий йилда мактабларнинг 9- (467 622 нафар ўқувчи) ва 11-синфларини (279 788 нафар ўқувчи) жами 747 410 нафар ўқувчилар битирадилар.

26 майдан 15 июнь кунига қадар мактабларда босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Мавзуга оид