Меҳнат вазири: Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши
2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича 2019 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси кенгайтирилган йиғилишида ҳисобот берди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш - 1,0%), банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш - 1,3%) нафарни ташкил этади. Расмий секторда бандлар – 5 403 минг кишини ташкил этиб (ўсиш - 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.
Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди (ўтган йил шу даврда - 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 фоиз, аёллар орасида – 13 фоиз. Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган. Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши, дейилади вазирлик хабарида.
Ҳисобот доирасида Ўзбекистон меҳнат бозорининг ҳолати, ишга жойлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича илк бор жорий қилинган давлат буюртмаси механизми, меҳнат миграцияси, касбга ўқитиш ва тайёрлаш, меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни молиялаштириш ва хусусий бандлик агентликлари фаолиятига доир сўнгги уч-тўрт ойда амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ёритилди.
Мавзуга оид
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
07:50 / 25.10.2024