Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 6 ёшли фарзандини 15 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Фото: molnarfamilylaw.com
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, унда фуқаро Ш.Н. ўзининг 6 ёшли фарзандини фуқаро Г.М.га 15 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
10:21 / 19.12.2025