12:21 / 29.05.2019
27239

Германия президенти Хоразмга жўнаб кетди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.

Олий даражадаги ташриф дастурида кўзда тутилганидек, 29 май куни федерал президент Хоразм вилоятига жўнаб кетди, деб ёзмоқда ЎзА.

Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

 

Top