Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Мессининг муваффақиятсизликларига изоҳ берди
Фото: Getty Images
АҚШ собиқ президенти Барак Обама Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳатто биз даҳо деб ҳисоблайдиган одамлар ҳам ўз услубини ишлаб чиқиш учун бошқа одамлар билан бирга ишлайди. Аргентина жуда зўр Мессига эга бўлса-да, жаҳон чемпионатида ғалаба қозонолмаяпти. Сальвадор Далини эсланг. У кўп нарсани Жорж Бракдан ўрганган. Мен ёшларга маслаҳат бермоқчиман – камдан кам одам буюк ишларни ёлғиз қила олади», – деб Обама сўзларини келтирмоқда Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина билан 4та турнир финалига чиқиб, бирор марта ғалаба қозонолмаган.
14 июнь – 7 июль кунлари Бразилияда Америка Кубоги ўтказилади. Аргентина миллий жамоаси В гуруҳида Колумбия, Парагвай ва Қатар билан беллашади.
Барак Обама 2009 – 2017 йилларда АҚШ президенти бўлган.
Мавзуга оид
20:46 / 10.08.2025
Трампга тегишли ижтимоий тармоқ чат-боти Обамани АҚШнинг энг яхши президенти деб атади
07:29 / 25.07.2025
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади
14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади
09:59 / 07.11.2024