Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ҳайити арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар жазодан озод этилди
Фото: Олий суд Матбуот хизмати
Рамазон ҳайити арафасида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров, Олий суд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган аёл судьялар, жамоатчилик вакиллари иштирокида Зангиота туманида жойлашган аёллар жазо ўтаётган муассасасида бўлиб, очиқ мулоқот ўтказишди, деб ёзади Олий суд матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда жами 19 нафар аёл жазодан озод этилиб, уйига - оиласи бағрига қайтарилди.
Бундан ташқари, 20 нафар аёл қамоқдан озод этилиб, манзил-колониясига ўтказилди.
Хабар берилишича, сайёр суддан сўнг Олий суд раиси ўринбосари жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумаларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. 17 нафар маҳкуманинг назорат тартибидаги аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
17:09 / 28.02.2025