Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хосе Антонио Рейес ЙТҲ оқибатида вафот этди
Фото: Cristina Quicler/AFP/Getty Images
Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хосе Антонио Рейес бугун, 1 июнь куни 35 ёшида вафот этди.
«Севилья» клуби расмий твиттерида тасдиқланишича, у йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлган. Ҳозирча ЙТҲ тафсилотлари маълум эмас.
Рейес «Севилья» тарбияланувчиси эди. У ушбу клубдан ташқари «Арсенал», «Реал», «Атлетико», «Эспаньол», «Кордоба» ҳамда Хитойнинг «Синьцзян Тяньшань Леопард» клубларида ўйнаган. 2019 йилдан Хосе Антонио Сегунданинг «Эстремадура» жамоасида тўп тепганди.
Рейес – клуб футболида жами 11та совринни қўлга киритган, Англия ва Испания чемпиони бўлган. У АПЛда олтин медаль олган илк испаниялик футболчи саналади. Шунингдек, Рейес «Севилья» ва «Атлетико» таркибида 5 маротаба Европа лигасида ғолиб чиққан, бу – мусобақа тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.
Хосе Антонио Рейес Испания миллий жамоасида 22та ўйин ўтказиб, 4та гол урган; ЖЧ-2006да иштирок этган.
Мавзуга оид
10:15
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
16:53 / 06.01.2026