Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косонда болажонларга қувонч улашилди– фото
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Косон тумани марказидаги Амир Темур истироҳат боғида катта байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирга тумандаги 53 нафар чин етим ва 88 нафар имконияти чекланган ҳамда 1850 нафар болажонлар жалб этилди. Уларга совғалар улашилди. Шунингдек, байрам муносабати билан ўтказилган марафонда 1200 нафар ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида болажонларга қўғирчоқ театрининг чиқишлари намойиш этилди.
Байрам муносабати билан ташкил этилган «Гуллар ва қушлар» ҳамда китоб сайли ўтказилди.
Байрам шукуҳи тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам давом этди. «Кўзмунчоқ» нодавлат мактабгача таълим муассасасида «Беғубор болалигим» акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 150 нафар болажонлар иштирокида рус, инглиз тилларида беллашувлар ташкил этилди.
Шунингдек, байрам куни «Нартибаланд» ва«Шербек» маҳаллаларида янги уй боғчалари очилди.








Мавзуга оид
17:57 / 12.01.2024
Муротжон Азимов Косондаги “шов-шувли” қарорни бекор қилиш бўйича топшириқ берди
10:11 / 29.08.2020
Қашқадарёда «Дамас» ва «Камаз» тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22:17 / 10.07.2020
Косонда ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 50 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади
18:07 / 22.06.2020