Компания номи бренднинг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Ахир жарангдор ном рақобатчилар оломони орасида ажралиб туришга ёрдам беради. Ижодкорлар нейминг – савдо маркаси учун бетакрор ном ўйлаб топиш жараёнида анчадан бери катта пул ишлаб топишмоқда.
Компания логотипига қараб уни таниб олиш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ аббревиатураси нимани англатишини билиш ҳақида бундай деб бўлмайди.
IKEA
IKEA — швед тилидаги бирор маънони англатадиган сўз эмас. Компания асосчиси Ингвара Кампрада (IK) исм-фамилиясининг бош ҳарфлари, унинг оилавий фермаси Elmtaryd (E) ва яқинда жойлашган қишлоқ Agunnaryd (A) нинг бош ҳарфидан иборат.
Adidas
Кенг тарқалган фикрларга кўра, Adidas сўзи AllDay IDream About Sports маъноларини англатади. У “Мен куни бўйи спорт ҳақида орзу қиламан” дея таржима қилинади. Аслида эса Adidas сўзи бренд асосчиси Адольф Дасслернинг эркалатиб Ади деб аталишидан олинган.
BMW
Bayerische Motoren Werke — бундай узун номни логотипга жойлаштириш имконсиз, шунинг учун мотор заводининг номи BMW ҳарфлари ортига яширинган.
Lego
Даниялик конструктор ишлаб чиқарувчи бренд номида болалар учун йўриқномани намойиш этди. У Дания тилида «leg godt», яъни «яхши ўйна» маъносини англатади.
Pepsi
Pepsi асосчиси таркибидаги пепсин ферменти учун ичимликни шифобахш санаган. Умуман олганда, ҳозирги коладан фойдали хусусиятларни излаш керак эмас, чунки 330 г ўлчамли банкада 30 г шакар бор.
JBL
Ҳозирга қадар аудиотехника ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Жеймс Буллоу Лэнсинг номи билан аталади. У аъло даражадаги муҳандис бўлган.
Asus
Брендга грек афсонавий мавжудоти Pegasus (Пегас) номи берилган. Компания ном сифатида сўнгги тўртта ҳарфнигина олган. Мақсад алфавитли рўйхатда илк ўринларни эгаллаш бўлган.
Дастлаб Google компанияси BackRub деб аталган. Бироқ кейинчалик Сергей Брин ва Ларри Пейж юзта ноль ва бир сонига эга гугол (googol) сонига бироз ўзгартириш киритиб, уни номга айлантиришди.
Intel
Бир қарашда изоҳлаш шарт бўлмаган номга ўхшаб кўринади. Аслида эса аббревиатура ортида Integrated Electronics сўзлари яширинган.
HP
Ўйлашимизча, HP - Hewlett-Packard – бренд асосчилари фамилиясидан олингани ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Дўстлар фамилиялар ёзилиши кетма-кетлигини оддийгина танга ташлаш асосида аниқлашган.