Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида Тўқимачилик институтининг филиалини ташкил этиш таклиф қилинди
Фото: KUN.UZ
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг ёшлари илмга чанқоқ, ўқиб-ўрганишга иштиёқманд ва интилувчан. Ҳозирда вилоятда ёшларнинг таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган ва қўшимча қулайликларни яратиш устида чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Барча соҳалар сингари, тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш, бу соҳа бўйича ҳам вилоятнинг нуфузи ва обрў-эътиборини янада ошириш вилоят ёшларининг эзгу ниятларидан бирига айланиб улгурган. Шу мақсадда, 2017-2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастурда кўплаб корхоналарни ташкил этиш режалаштирилган эди. Дастур доирасида уч мингга яқин янги иш ўринларининг яратилиши кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, олий маълумотли, зарур малакага эга бўлган замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни юзага келтириши табиий. Мазкур талаб ва эҳтиёжни қондириш мақсадида вилоятимизда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлайдиган таълим муассасасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шу муносабат билан Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади
14:12 / 28.04.2025