Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги тўққиз қаватли уйда портлаш юз берди
Фото: stv.uz
Самарқанддаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси портлаш содир бўлди. Бу ҳақда stv.uz хабар берди.
Портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
24-умумтаълим мактаби яқинида жойлашган тўққиз қаватли бу бинони маҳаллий аҳоли «Титаник» деб атайди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган. Хонадон эгаларидан бири ҳозирда хорижда бўлиб, хонадондан унинг синглиси вақти-вақти билан хабар олиб туради.
Воқеа жойига етиб келган ёнғин ўчириш хизмати ходимлари ёнғинни ўчиришган. Ҳозирда портлашнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026