00:53 / 14.06.2019
6232

Ўзбекистон давлат санъат музейи реконструкцияга ёпилди

Фото: Ўзбекистон давлат санъат музейи

Ўзбекистон давлат санъат музейи реконструкция қилиниш учун ёпилди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, музей жойлашган бино 1974 йилда фойдаланишга топширилган ва таъмирталаб ҳисобланади, музейга ташриф буюрувчилар шароитларни модернизаация қилиш лозим. Унинг устига, музей коллекцияси ҳам энг яхши ҳолатда эмас. 

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 31 майдаги қарорини ижро этиш юзасидан “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган эди. 

Дастурга кўра, Ўзбекистон давлат санъат музейини реконструкция қилиш режалаштирилган. Амалга ошириладиган ишлар давомида музей шедеврларини сақлаш учун яхшироқ шароитлар яратилади, музей коллекциялари ва буюмларнинг белгиланган меъёрларда кўргазмага қўйилиши модернизация қилинади, қўшимча хоналар қуриш, бинонинг ички ва ташқи фасадларини таъмирлаш, музейга ташриф буюрувчилар келишини ташкиллаштириш бўйича катта кўламли ишлар режалаштирилган. 

Музей реконструкцияси 1 йил вақт олади ва бу вақт давомида музей вақтинчалик фаолият юритмайди.

Top