Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшработдаги ёнғин бир кишининг вафотига сабаб бўлди
16 июнь куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қўролос қишлоғида яшовчи М.А.нинг уйида ёнғин содир бўлгани ҳақда Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХБ туман диспетчерлик хизматига хабар берган.
Соат 19:30да тўртта ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган, соат 21:02да ёнғин бартараф этилган. Бу ҳақда вилоят ЁХБ Kun.uz`га хабар бермоқда.
ЁХБ расмий маълумотига кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш тахминий сабаби сифатида М.А. маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолгани айтилмоқда. Ёнғинни бартараф этиш чоғида М.А.нинг жасади топилган.
Шунингдек мазкур ёнғин оқибати уй-жойнинг 100 квадрат метр маҳаллий услубдаги шифти (уй девори хом ғиштдан), уй жиҳозлари ва тунукали том қисми ёнган. 60 квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025