Спорт | 16:48 / 17.06.2019
8179
2 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов ОФК президенти билан гаплашди

Фото: Tribuna.uz

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа иштирокида телефон суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди. Суҳбатнинг қайси томон ташаббуси билан ўтказилгани очиқланмаган.

«Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди. 

Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди. 

Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди»,- дейилади хабарда.

Равшан Эрматов 14 июнь куни ЎФА вице-президенти этиб сайланганди. У ҳозирча ташкилотнинг биринчи вице-президенти эмас ва 15 июль куни бу лавозимга ўтказилиши мумкин.

Мавзуга оид