Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: Мураббийлар энди бўйинбоғ тақиши мажбурий эмас
ПФЛ чемпионат мураббийлари учун белгиланган дресс-код (кийиниш тартиби)ни бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълумот берилди. Унга кўра, энди мураббийлар, костюм ёки бўйинбоғ тақиб юриши мажбурий эмас.
«Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи барча клублар бош мураббийлари учун белгиланган «кийиниш тартиби» («дресс-код») бекор қилинди.
Жаҳон футболини кузатиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимиз иштирокчи клублари мураббийларига расмий галстук тақиш мажбурияти бекор қилинади. Ундан ташқари, ўйин давомида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида клубнинг расмий спорт экипировкасида бўлишга ҳам рухсат этилади».,- дейилади баёнотда.
ПФЛнинг олдинги раҳбарияти томонидан жорий этилган бу қоида футбол жамоатчилиги, хусусан мураббийларнинг кескин эътирозига сабаб бўлганди. Масалан «Навбаҳор» мураббийи Андрей Канчельскис бу ҳақда кескин фикр билдирганди ҳам: «Бўйинбоғ тақишни талаб қилиш билан футбол ривожланиб қолмайди», деганди россиялик мураббий.
Мавзуга оид
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади
19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди
17:33 / 16.03.2023