07:28 / 23.06.2019
4631

Ди Франческо яна мураббийликка қайтди

Фото: EPA

«Сампдория» клуби Эусебио Ди Франческони бош мураббий қилиб тайинлади.

49 ёшли италиялик мутахассис генуяликлар билан 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномани имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Ди Франческо ўтган мавсумда «Рома» клубида ишлаган ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Порту» тўсиғидан ўтолмагач, истеъфога чиқарилган эди.

Аввалроқ, «Сампдория» бош мураббий Марко Жампаоло билан хайрлашган эди. 

Ди Франческо мураббийлик фаолиятида «Пескара», «Лечче» ва «Сассуоло» клубларида ҳам ишлаган. 2012/13 мавсумида «Сассуоло» унинг қўл остида Б Серия ғолиби бўлган.

Top