Жаҳон | 18:30 / 24.06.2019
5448
1 дақиқада ўқилади

Трамп нефть импортёрларини Ҳурмуз кўрфазида хавфсизликни таъминлашга чақирди

Фото: EPA\ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трамп нефть импортёр мамлакатларини Ҳурмуз кўрфазидаги кемалар хавфсизлигини ўзлари таъминлашига чақирди.

"Хитой кўрфаз орқали ўз нефтининг 91% ини олади, Япония – 62%, бошқа кўплаб давлатларда ҳам шундай ҳажм. Нима учун кўп йиллардан бери бошқа давлатларнинг кема йўлларини текинга биз қўриқлаймиз? Бу давлатлар ўз кемаларини ўзлари қўриқлаши керак", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

Унинг қайд этишича, АҚШнинг Ҳурмуз кўрфазига эҳтиёжи йўқ, чунки у жаҳондаги энг йирик энергия экспортёрига айланган.

Аввалроқ Ҳурмуз кўрфазида иккита нефть танкерига ҳужум уюштирилганди. АҚШ ва Буюк Британия ҳужумларда Эронни айблади. Эрон эса бу айбловлар асоссиз эканлигини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид