«Барселона» вице-президенти: «Неймар қайтмоқчи, лекин...»
«Барселона» вице-президенти Хорди Кардонер икки йил олдин «ПСЖ»га ўтган ҳужумчи Неймар жамоага қайтмоқчи эканини тасдиқлади. Шу билан бирга, у бразилияликнинг трансфери амалга ошишига тўла ишонч билдирмаслигини таъкидлади.
«Неймар қайтишни хоҳлаяпти, десак тўғри бўлади. Лекин бу нарса клубни ташвишга соляпти, деган фикрга қўшилмайман. Бу масала кун тартибида эмас.
Унинг жамоадан кетиши билан боғлиқ, менга ёқмайдиган кўпдан кўп нарсалар бор.
Биз Неймар билан келишиб қўйганимиз ҳақидаги хабарлар нотўғри. У билан алоқада эмасмиз. «Барселона»да ўйнашни яна кўплаб футболчилар хоҳлайди.
Неймар қайтишни истаётгани мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. Бошқа футболчилар, масалан Сеск [Фабрегас] ва [Жерар] Пике билан ҳам шундай бўлган.
Неймар – зўр ўйинчи, лекин уни қайтаришдан олдин у қай тариқа клубни тарк этганини ҳам ҳисобга олиш керак», – деган Кардонернинг сўзларини келтирди Goal.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10-рақам эгаси «кўк-анорранглилар» раҳбарияти қўйган шартларга рози экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:02 / 22.12.2024
«Барса»да инқироз, «Сити»да антирекорд. Кун ўйинлари
12:24 / 16.12.2024
«Барса» яна аутсайдерга ютқазди, «Сити» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
11:17 / 12.12.2024
«Сити» яна ютқазди, «Барса»да муҳим ғалаба. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:04 / 08.12.2024