Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский украиналик денгизчиларни озод қилишни сўраб Путинга мурожаат қилди
Фото: УНИАН
Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путинга украин денгизчиларини озод қилишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар берди РИА Новости.
"Барчамизнинг фарзандларимиз бор, болаларни ота-оналарига қайтаринг", — деди у Киевдаги брифингда русчалаб.
Зеленский ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россиянинг денгизчилар бўйича нотасига жавобини у билан келишмаган ҳолда берганини ва бу борада ундан изоҳ талаб қилганини таъкидлади.
25 июнь куни Россия ташқи ишлар вазирлиги денгиз ҳуқуқи бўйича Халқаро трибунал ва Украина элчихонасига нота йўллаганди. Нотада 24 нафар денгизчига нисбатан жиноий жараён давом этаётганини, аммо Москва жиноят-процессуал қонунчилик доирасида музокарага тайёрлигини билдирганди.
Бунга жавобан Климкин Москвадан Халқаро трибунал қарорини зудлик билан бажаришни ва барча ҳибсга олинганларни озод қилишни талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.
Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган.
Мавзуга оид
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026