Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари истеъфога чиқарилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги ўзгаришлар рўй берди.
Kun.uz’га маълум қилишларича, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Абитович Назармуҳамедов истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Азиз Анварович Тошпўлатов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари Акромхон Бобохонов ҳам истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнини шу вақтга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев эгаллаган.
Даврон Абитович Назармуҳамедов янги тайинловга кўра, Хоразм вилояти ИИБ раҳбари сифатида иш олиб боради.
Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Таъкидланишича, вазирлик раҳбариятида бир неча тайинловлар амалга оширилган.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024