Ўзбекистон | 23:57 / 02.07.2019
6622
8 дақиқада ўқилади

«Стартапларни реализация қилишда маблағ асосий роль ўйнамайди». Ҳиндистонлик эксперт билан Ўзбекистон IT секторини ривожлантириш хусусида суҳбат

Ҳиндистон ахборот технологиялари соҳасида анча илғор мамлакат ҳисобланади. Айни вақтда IT-индустриянинг мамлакат ЯИМдаги улуши 7,7 фоизни ташкил қилади. АКТ йўналишида мамлакатнинг 4 миллионга (Ҳиндистон фуқаролари эса 1 миллиарддан ошган) яқин фуқаро меҳнат қилади ва ўтган йили шу соҳанинг ўзидан 185 млрд.АҚШ доллари миқдорида даромад келган.

Қизиғи шундаки, соҳага эътибор атиги 25-30 йил илгари бошланган. Қисқа муддат ичида бундай муваффақиятга эришиш имконсиз эмас.

Ҳиндистон тажрибасини ўрганган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ахборот коммуникацияларини ривожлантириш томон дадил қадамлар кўзга ташланяпти. Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкентда дастлабки IT-Park ташкил қилинди. Ҳиндистонда шу каби IT-Parkларни бирлаштирган STPI (Software Technology Parks of India) Ҳиндистон дастурий маҳсулотлари ва технология парклари уюшмасидан таклиф қилинган етакчи мутахассис Жаярам Партасарти лойиҳага бошчилик қилмоқда. Эксперт технопарк фаолияти хусусида гапирди.

IT-Park қачон ташкил топди ва унинг мақсади нима?

2019 йил январ ойида ўз фаолиятини бошлаган IT-Park инновацион ғояларни реализация қилиш, бу бўйича мутахассислар етиштириш, умуман олганда, ахборот коммуникациялари соҳасида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган. Шунингдек, IT-Park ўз фаолияти билан ахборот технологиялари соҳасига алоқадор бўлган стартапларни ғоя кўринишидан то прототип кўринишига қадар олиб келишга кўмаклашади. Энг катта мақсад - Ўзбекистонда ахборот технологиялари йуналишида стартап лойиҳалари учун эко-муҳитни ривожлантиришдир.

IT-Park таркиби қандай тузилган?

·        Инкубация ва акселерация​ (incubation and acceleration programs) дастурлари;

·        давлат жамғармалари ҳисобидан шакллантирилган венчур молиялаштириш ва хусусий инвесторлар;

·        IT-мутахассисларни тайёрловчи IT-академия;

·        замонавий, қулай коворкинг майдонлари ва офислари;

·        бухгалтерия ва маркетинг хизматлари;

·        Инкубация (incubation). Ўз номи билан маълумки, бу дастурда қатнашчиларга уларнинг ғояларини қандай қилиб минимал ҳаётий маҳсулот кўринишига яьни прототипга олиб келиш учун ва АТ соҳасида бизнес юритишда зарур бўладиган билим ва кўникмалар соҳада катта тажрибага эга мутахассислар томонидан берилади.

·        Акселерация​ (acceleration). Иккинчи дастурда, стартапчиларга ўзлари яратган дастурий маҳсулот ва хизматларни янада такомиллаштириш, уларни бозорда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш каби масалаларда кўрсатма ва маслаҳатлар берилади. Уч ойдан кўпроқ вақт мобайнида иштирокчилар ўз ишланмаларини синаб кўриш имкониятига эга бўлишади. IT-Park дастурларида талабгор стаптаперлар саккизта йўналишдан бирини танлаб қатнашишлари мумкин (it-park.uz/en/acceleration/).

it-park.uz сайтида онлайн ариза шакли жойлаштирилган. Аризачи ўзи ҳақида шахсий маълумот ва лойиҳаси ҳақида берилган саволларга жавоб бериши сўралади. Аризалар қабул қилиш жараёни якунлангандан сўнг 20 иш куни давомида кўриб чиқилади.

20 иш кунидан сўнг аризачи билан боғланишади. Унинг ғояси ёки тайёр стартап лойиҳаси IT-Park йўналишларига мос бўлса, қабул хайъати олдида ўз тақдимотини ўтказиши керак бўлади. Шундан сўнг аризачи дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

·        IT-тадбирлар: танлов, кўргазма, тарғибот-ташвиқот ишлари, турли ҳафталиклар;

·        аҳолининг интернет билан таъминланиш даражаси ва унинг тезлигини ошириш;

·        кўпроқ технопарклар ташкил этиш;

·        таълим муассасаларида ахборот технологияларини фан сифатида ўқитиш. Нафақат назарий, балки амалий кўникма шакллантириш.

IT-Park стартапчиларга қандай ёрдам беролади?

Инновацион ғояси бор, аммо уни қандай такомиллаштириш ва ҳаётга татбиқ қилишни билмаётган ёки ахборот технологияларига қизиқиб, шу соҳада фаолият олиб боришни истаганлар учун технопарк иккита дастур эълон қилган. Улар қуйидагилар:

Дастурга қатнашиш учун нима қилиш керак?

Қатнашиш шартлари оддий:

Инкубация дастурига жорий йилнинг 4 июнидан 10 июлига қадар қабул эълон қилинган. Ҳозиргача 30 дан ортиқ ариза қабул қилинди. Номзодларнинг ғоялари асосан электрон тижорат ва мобил иловалар яратиш йўналишларида.

Ўзбекистонда ахборот коммуникациялари бозорини шакллантиришда қилиниши зарур ишлар ва ҳинд тажрибаси

Бу йўналишда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш зарур:

Қашшоқ мамлакатлар қаторида турувчи Ҳиндистон қандай қилиб сунъий интеллект яратмоқда? Ҳукумат амалга оширган ислоҳотлар барчага қизиқ. Барча ривожланишларга ҳукуматнинг ахборот технологияларини қўллаб қувватловчи давлат дастури ва аҳолининг инглиз тили билими сабаб бўлди. Давлат дастури ахборот технологиялари соҳасидаги экспорт салоҳиятига эга бўлган компанияларга барча турдаги компютер ва бошқа қурилмаларни божхона тўловисиз олиб кириш имконини беради. Дастур аввалига STPI (Software and Technology Parks of India – Ҳиндистон дастурий маҳсулотлар ва технология парклари) орқали амалга оширилди ва бунда АТ соҳасида экспорт билан шуғулланувчи компаниялар юридик шахслар учун солинадиган фойда солиғидан хам озод этилган.

Ҳозирги кунга келиб, ахборот технологиялари мамлакат иқтисодиётида ўз ўрнини топгач, Ҳиндистон ҳукумати турли хил тузилмалар ёрдамида жумладан, стартап фондларини яратиш асносида стартап лойиҳаларга кўпроқ эьтибор қаратмоқда.

Жамғарма ташкил қилиш, ундан стартапларни реализация қилишда фойдаланиш Ҳиндистонда 5 йил олдин йўлга қўйилган. Унгача юқоридаги шаклда соҳа ривожлантирилган. Ахборот технологияларида юқори натижаларга эришиш, масалан, стартапларни реализация қилиш учун маблағ асосий роль ўйнамайди, деб ўйлайман. Тизимли ёндашув ва тўғри бошқарув орқали бошланган ислоҳот ўз ортидан маблағни ҳам олиб келади.

Ўзбекистонда IТ сектор ривожига нималар тўсиқ бўляпти?

Технопарк инкубация ва акселерация дастурларини ривожлантириш бўйича мутахассиси сўзларига кўра, IT-бозорнинг чуқур таҳлили ва мониторинги ўтказилмайди. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 7000 дан ортиқ IT-тузилмалар бор. Улар асосан веб-дастурлар, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, тўлов тизимларини яратиш билан шуғулланишади. Бор маълумотлар фақат шундан иборат. Бу компаниялар қанақа интеллектуал маҳсулот ишлаб чиқишяпти? Уларнинг бозори қаерда? ЯИМдаги улуши борми? Саволлар очиқ қоляпти. Бозорда вазият қандай эканлигини билиш имконсизлигича қоляпти. Маълумотлар очиқлиги таъминланиши ва бозор таҳлили билан алоҳида мутахассислар шуғулланиши зарур.

Муҳаббат Маъмирова суҳбатлашди

Мавзуга оид