Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Самарқандда ниқобли шахс трамвайдагиларнинг юзига суюқлик сепиб қочди
Интернетда Самарқанд шаҳрида содир бўлган ноодатий воқеа тасвирланган видео эълон қилинди. Унда юзига ҳимоя ниқоби тақиб олган шахс трамвайга чиққани ва бир неча сониядан сўнг қайтиб чиққани, унинг ортидан трамвайдаги одамлар ҳам ташқарига отилгани кўринган.
Repost.uz'нинг ёзишича, номаълум шахс йўловчиларнинг юзига номаълум суюқлик сепган ва бунинг натижасида бир неча йўловчи ҳушидан кетган. Ушбу ҳодиса Темирйўл вокзали-Сартепа йўналишидаги 1-трамвай Чой қадоқлаш фабрикаси бекатида тўхтаб турган вақтида содир бўлган.
Kun.uz бу борада маълумот олиш мақсадида Самарқанддаги тегишли идоралар билан боғланди, лекин ҳозирча расмий маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Ижтимоий тармоқларда бу воқеа кенг муҳокама қилинмоқда.
Фейсбукда ёзилишича, бу воқеа кеча, 4 июль куни соат 19:40лар атрофида содир бўлган.
«Бизга электрошокерлар, газ баллонлари ва шу каби қўрқинчли нарсаларни сотишнинг кераги йўқ», дея ёзган трамвайда бўлган йўловчилардан бири.
Мавзуга оид
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди
12:31 / 27.09.2025
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
14:52 / 07.09.2025