Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Матиз»ни тунаган ўғри ушланди - ИИВ
Жорий йилнинг 19 февраль куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани КҲАЙда жойлашган РШТЁИМ олдида қаровсиз қолдирилган Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли А.Р.га тегишли “Матиз” русумли автомашинаси эшигини бузиб очган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс машина салонидан умумий қиймати 12 млн. сўмлик “Asus Rock” русумли ноутбукини ўғирлаб кетганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа тумани Э.Тошкандий 1-тор кўчасида яшовчи 46 ёшли М.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026