00:18 / 12.07.2019
11343

«Атлетико» 6-трансферини эълон қилди

«Бенфика» ҳужумчиси Иван Шапонич «Атлетико»га ўтди.

21 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, 3 йиллик шартномани имзолади. У «матрасчилар»нинг Лос-Анжелесдаги йиғинига бориб қўшилди.

Шапонич Сербия ёшлар жамоасининг аъзоси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у «Бенфика» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган.

Шапонич «Атлетико»нинг ёздаги олтинчи харидига айланди. Аввалроқ мадридликлар Маркос Льоренте, Эктор Эррера, Фелипе, Жуан Фелиш ва Лоди трансферини амалга оширган эдилар.

Top