22:00 / 14.07.2019
11371

«Барселона» Гризманни таништирди. У 17-рақамда ўйнайди

Антуан Гризманн «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди.

28 ёшли француз Каталония клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. У янги жамоасида 17-рақамда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Антуаннинг «Атлетико»дан хариди 120 млн еврога тушган. Аммо Мадрид клуби «Барса» ва Гризманн март ойидаёқ келишиб олганини даъво қилиб, ўша пайтда ҳужумчининг битимидаги товон пули 200 млн евро бўлгани боис «кўк-анорранглилар»дан яна 80 млн евро ундириш ниятида эканини маълум қилган.

Top