Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир сутка давомида 20га яқин «Толибон» жангариси йўқ қилинди
Афғонистоннинг турли вилоятларида ўтказилган операциялар давомида бир сутка ичида "Толибон" ҳаракатининг камида 18 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, 10 нафар жангари Ғазни ва Пактия вилоятларида ўтказилган операциялар давомида ўлдирилган.
Жангарилар авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлишган. Рейдлар давомида шунингдек, тўртта қўлбола портловчи мослама зарарсизлантирилган.
Рейдлар шунингдек, Ғилминд, Қундуз, балх ва Урузғон вилоятларида ўтказилган. Операциялар давомида жангариларнинг қурол омбори, қўлбола портловчи қурилмалар ва 300 кг портловчи модда йўқ қилинган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026