Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтрансгаз» Бухородаги ёнғин юзасидан расмий ахборот берди
Фото: KUN.UZ
Бухорода юз берган ёнғин юзасидан «Ўзтрансгаз» АЖ расмий маълумот тарқатди.
«Бугун маҳаллий вақт билан соат 21:50 да «Газли – Чимкент» магистрал газ ўтказиш қувурининг 76-километрида авария рўй берган. Авария натижасида ёнғин келиб чиққан.
«Айни пайтда ёнғин тегишли хизматлар ва эксплуатация қилувчи персоналнинг кучлари билан локализация қилинган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Авариявий тиклаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади «Ўзтрансгаз» Ажнинг Kun.uz га етказилган расмий ахборотида.
Kun.uz’ манбасининг қўшимча равишда маълум қилишича, Самарқанд вилояти «Зирабулоқ» ДКСга қарашли диаметри 1200 мм бўлган «Газли – Чимкент» магистрал газ ўтказиш қувурининг 76-километрида газ сизиб чиққанлиги сабабли у ёрилган. Ҳозирда қувурда газ босими 34–35 атмосферани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
19:31 / 23.02.2026
Беҳзод Норматов Президент администрациясига ишга ўтди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026