Жаҳон | 15:29 / 22.07.2019
6033
1 дақиқада ўқилади

Испания соҳилларига бир ҳафта ичида 700дан ортиқ ноқонуний муҳожирлар келди

Фото: EFE

Ўтган ҳафта давомида Испания Андалусияси соҳилларига қайиқларда 700дан ортиқ муҳожирлар келди, деб хабар берди Europa Press агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, 13та қайиқда жами 712 нафар муҳожир, жумладан 20га яқин бола келган. Шунингдек, хабар қилинишича, бир нафар аёл ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, июлнинг дастлабки ҳафтасида денгизда 405 нафар муҳожир қутқариб қолинган ва Испания жанубидаги шаҳарга келтирилган. Кейинги ҳафтада эса бу рақам 590 нафарни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, Испания соҳилларига июль бошидан буён 1,7 мингдан ортиқ муҳожир келган.

Мавзуга оид