Жаҳон | 08:47 / 22.07.2019
4303
1 дақиқада ўқилади
Япония парламентига сайловлар натижалари эълон қилинди
Япония бош вазири Синдзо Абэ бошчилик қилувчи ҳукмрон коалиция Япония парламенти маслаҳатчилари олий палатасига сайловларда ғалаба қозонди.
Таъкидланишича, коалиция конституцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган учдан икки қисм ўринни эгаллай олмаган.
Умумий ҳисобда ҳукмрон коалицияга кирувчи Либерал-демократик партия ва “Комэйто” партияси 141 ўрин, мухолифат ва бошқа партиялар эса 104 ўрин олган.
“Ўйлашимча, биз сиёсий барқарорликка асосланган чораларни илгари суриш ва бунга таяниб дипломатия олиб бориш ва давлат манфаатларини ҳимоялаш учун учун аҳоли ишончини олдик. Биз бу ишончни оқламоқчимиз”, деб айтган Абэ сайловлар натижаларига изоҳ бериб.
Мавзуга оид
18:22
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
20:30 / 21.12.2024
Япония компанияси ноёб ичимлик — космик сакени тайёрлаш ниятида
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
19:53 / 18.12.2024