Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма содир бўлди
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазият кескинлашди, яна отишма содир бўлди, деб хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизмати.
"Чегара хизмати раҳбари ва Боткен области губернатори иштирокида аҳоли билан учрашув вақтида тожик томонидан Қирғизистон фуқаролари тарафга икки марта ўқ отилди", - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, бир нафар қирғиз чегарачиси яраланган.
22 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаро сабабли 16 тожик жабрлангани, бир милиция ходими оғир яралангани хабар қилинганди.
Бишкекда таъкидланишича, можарога Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан қишлоққа кираверишда флагшток ўрнатилгани сабаб бўлган. Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси бунга қарши чиққан. Шундан кейин даҳанаки жанг чиққан ва томонлардан бири қурол ишлатган. Ўз навбатида Душанбеда можаро Ворух қишлоғи ҳудудида “Аксай” ёзувли тош ўрнатилгани сабабли бошлангани айтилган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли ёки икки давлат чегарачилари ўртасида вақти-вақти билан можаро чиқиб туради. Бунинг асосий сабаби чегаранинг делимитация қилинмаган ҳудудлари ҳисобланиб, бу ҳудудларда давлатлар ўртасида чегара қаердан ўтганини билишнинг имкони йўқ.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024