Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қатор автобуслар йўналиши ўзгарди
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг бошланиши муносабати билан мутасадди ташкилотлар томонидан махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Хусусан, имтиҳонлар ўтадиган масканлар атрофидаги йўлларда ҳаракат чекланишини инобатга олиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўз тасарруфидаги йўналишларда қатновчи автобуслар ҳаракат йўлини ўзгартирди.
Жорий йилнинг 29 июлидан 10 августига қадар пойтахтнинг Юнусобод тумани Кўргазма, Ифтихор, Корхожиота ва Ниёзбек йўли кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди.
Шу муносабат билан ушбу ҳудудлардан ўтувчи 35-,52-,78-,97-,148-,150-,151-йўналишларнинг ҳаракат йўли йўловчилар учун қулай бўлган, ушбу масканга яқин йўллардан ўтказилмоқда.
“Ҳаракат йўналиши ўзгариши муносабати билан йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар куни ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида қўшимча йўриқномалар ўтказилмоқда”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.
Мавзуга оид
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026