14:13 / 31.07.2019
7774

Тошкентда автомобиль давлат рақам белгилари ўғриси қўлга олинди

Шу йил 19 июль куни соат 00:40да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 28 ёшли А.А., Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT Park биноси олдида қаровсиз қолдирилган Яланғоч даҳасида яшовчи 32 ёшли А.К.га тегишли Cobalt русумли автомашинасининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида А.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top