Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги навбатдаги янги жанговар машиналарга эга бўлди
Бугун, 2 август куни «Чирчиқ» полигонда хориждан харид қилинган энг сўнгги русумдаги ҳарбий техникаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур жанговар машиналарнинг ўзига хослиги унинг барча қисмлари автоматлаштирилганида. Шунингдек, у юқори тезликда ҳаракатланади, манёврчан, сиғими кенг.
Уларни ўзлари бириктирилган механик-ҳайдовчиларга топшириш тантаналарида мудофаа вазирининг қуролланиш ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Эрматов иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчиларга билдирилаётган юксак ишонч, яратилаётган имкониятлар ва шунга муносиблик ҳисси тўғрисида тўхталдилар. Янги жанговар машиналар ҳам юртимиздаги осойишталикни мустаҳкамлашга, жанговар қудратни янада оширишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.





Мавзуга оид
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026
“Ўзбекистон–2030” стратегияси: мудофаа тизимида янги мақсадлар белгиланади
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025