10:00 / 02.08.2019
6313

Қурилиш вазирлиги янги интерактив хизматларни жорий қилди

Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга оширишга гувоҳномани олиш ва қайта расмийлаштириш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 7.05.2019 йилдаги «Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида»ги 381-сон қарори хизмат кўрсатиш учун ҳуқуқий асос бўлади. Ҳужжатга мувофиқ аризани кўриб чиқиш учун 3 ЭКИҲ миқдорида тўлов ундирилади.
 
Гувоҳномаларни қайта расмийлаштиришда талабгорнинг гувоҳнома бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Ягона портал орқали мурожаат этилганда кўрсатилган сумманинг 90%и ундирилади.
 
Юридик шахсларга ярим автоматик режимда хизмат кўрсатилади ва ЭРИ талаб этилади.
 
Эслатиб ўтамиз, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитациялаш ваколатлари Қурилиш вазирлигига берилди.

Top