Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг олиб кирилишига чек қўйилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва алкогол маҳсулотларини республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона ходимлари юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада фуқаролар С.Б., Р.Р. ва Ж.И. божхона назоратидан яширин тарзда умумий қиймати 30,2 миллион сўмлик 204 кг пишлоқ, 56 кг сариёғ, 12 кг қандолатчилик креми товарларини мамлакатимизга олиб киришга уринганликлари аниқланди.
Шунингдек, мазкур постнинг ўзида яна бир поезд йўловчилари қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро М.А. салкам 58 литр ичимликларни божхона назоратидан яширинча олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга республикамизга темир йўл ўтказиш пунктлари орқали кириб келишда 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, бунда божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормаларига риоя қилиниши лозим.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:59 / 23.01.2026
“Божлар пасайтирилса, маҳсулот нархи арзонлашарди”: импорт соҳасида тадбиркорлар ҳукуматдан қандай ёрдам кутяпти?
09:42 / 22.01.2026