Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев уйида қурол арсенали топилди
Фото: Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида 11 турдаги ўқотар қурол ва ўқ-дори аниқлади.
Маълум қилинишича, тинтув вақтида Драгунов снайпер милтиғи ўқдони билан, ўзи ўқланувчи Симонов карабини, “Капрал” тўппончаси, иккита ўқдони бўлган ТТ тўппончаси, GM-100 русумидаги 2 та тўппонча, “Сайга” карабини, икки стволли ТОЗ, Fabarm, Zoli ва Progress милтиқлари аниқланган. Шунингдек, резина ўқлар отишга мўлжалланган 7 та помпали милтиқ мусодара қилинган – ушбу милтиқлар Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан унинг уйи штурм қилинган вақтда махсус кучлар жангчиларидан тортиб олинган.
Аввалроқ собиқ президент 26 августгача тергов изоляторига жойлангани маълум қилинганди. Кейинроқ интернетда унинг изолятордаги сурати пайдо бўлган.
Мавзуга оид
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
09:44 / 04.12.2025
Бундестаг 2,5 млрд еврога қўшимча қурол-яроғ харидини маъқуллади
08:29 / 01.12.2025