Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон элчиси Исломобод қарори сабабли Ҳиндистонга қайтди
Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Покистондаги элчиси Ажай Бисария Кашмир мақоми ўзгартирилиши сабабли Исломобод икки томонлама муносабатлар даражасини пасайтиришга қарор қилгандан бир неча кун ўтиб Нью-Деҳлига қайтди. Бу ҳақда NDTV телеканали манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Манбалар сўзларига кўра, Бисария Покистон Ҳиндистоннинг дипломатик муносабатларни пасайтириш қарорини қайта қўриб чиқиш илтимосига қулоқ солмагач ватанига қайтган. Элчи Исломободни 10 августда тарк этиб, Нью-Деҳлига Дубай орқали етиб келган.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларда ҳинд ҳукуматининг Жамму ва Кашмир штатини тугатиб, унинг ўрнига иккита иттифоқдош ҳудуд ташкил этиш қарори сабабли кескинлик юзага келганди. Исломобод бу қарорни қоралаган.
Шу сабабли Покистон ҳукумати 7 августда Ҳиндистон элчисини чиқариб юбориш қарорини қабул қилган.
Мавзуга оид
14:27 / 11.02.2026
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа қайд этди
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
21:19 / 07.02.2026