Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик аёл зўрлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди - ТИВ
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси аёл ҳамюртимиз Н.Х.нинг зўрлангани бўйича жиноий иш очилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Ушбу ҳолат бўйича бошқа Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қўлга олинган.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Бундан олдин, Петербургда ўзбекистонлик аёл калтаклангани ва зўрлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
18:14 / 21.12.2025