Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода қуролланган эркак йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди
Фото: TV Globo
Рио-де-Жанейрода қуролланган эркак йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди, автобус ичида неча киши борлиги ҳозирча аниқ эмас, деб хабар берди Correio Braziliense газетаси.
Воқеа Рио-Нитерой автокўпригида содир бўлган. Хабар қилинишича, Рио-де-Жанейро муниципалитетига кўприк орқали ҳаракатланиш бутунлай ёпилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ўзини ҳарбий полиция офицери деб таништирган. У ҳайдовчидан транспорт воситасини тўхтатишни талаб қилган ва автобус ичига бензин сепиб юбориш билан таҳдид қилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, у уч аёл ва бир эркакни қўйиб юборган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари у билан музокара олиб бормоқда.
Мавзуга оид
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026