Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Япония билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатди
Фото: AP Photo/Eugene Hoshiko
Корея Республикаси Япония билан разведка маълумотларини алмашиш бўйича келишувдан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ким Ю Гинга асосланиб Yonhap агентлиги хабар берди.
"Ҳукумат Япония билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатишга қарор қилди", - деди Ким Ю Гин.
Унинг таъкидлашича, "Япония Жанубий Кореянинг ишончли савдо ҳамкорлари рўйхатидан чиқарилиши сабабларини изоҳлаб беролмаган".
Бундан ташқари Ким Ю Гиннинг билдиришича, "бундан буён муҳим ҳарбий маълумотлар алмашиш бўйича шартномани узайтириш Корея Республикаси миллий манфаатларига жавоб бермайди".
2 август куни Япония ҳукумати Жанубий Кореяни ишончли савдо ҳамкорлари рўйхатидан чиқарди. Мазкур қарор расман 28 августда кучга киради.
1 июлда Токио Жанубий Кореяга ярим ўтказгичлар ва турли электрон қурилмалар экранлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган уч турдаги хомашёни етказиб бериш устидан назоратни кучайтирганди.
Мавзуга оид
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026
Япония бош вазирининг ҳукмрон блоки сайловда ғалаба қозонди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026