10:11 / 22.08.2019
22398

ТИВ Ханти-Мансийскда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Фото: admhmansy.ru

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи губернаторининг биринчи ўринбосаридан умумий овқатланиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланишда хорижий фуқароларига 2019 йилда қўйилган чеклов олингани тўғрисида расмий тушунтириш олди.

ТИВ хабарига кўра, Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган мазкур соҳа учун стандартлар (ўрта махсус таълимни тугатганлик, амалий иш тажрибаси, тиббий китобча) ва Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки истиқомат учун гувоҳнома (вид на жительство) мавжуд бўлганда Ўзбекистон фуқаролари Ханти-Мансийск автоном округида «Ошпаз» касби бўйича ишлашлари мумкин.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмен области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Top