Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Урганч ёғ-мой»даги давлат акция пакетлари сотувга қўйилди
Фото: .urganchyog.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этди.
Хусусан, “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти давлат акция пакетлари савдога чиқарилмоқда. АЖ ҳидсизлантирилган, тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Давлат акциялари 2019 йил 23 сентябрда “Тошкент РФБ” АЖда биржа савдоларига қўйилади. Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 60,3 фоиз. Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 18 645 786 дона (оддий) акция.
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 365 (уч юз олтмиш беш) сўм. Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 156 563 441 000 (бир юз эллик олти миллиард беш юз олтмиш уч миллион тўрт юз қирқ бир минг) сўм.
Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) - 11 285 203 590 (ўн бир миллиард икки юз саксон беш миллион икки юз уч минг беш юз тўқсон) сўм.
Мавзуга оид
15:34 / 11.12.2025
Хоразмда “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси” ташкил этилади
21:23 / 10.12.2025
Hyundai Rotem тезкор поездларининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди
13:33 / 27.11.2025
Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз маблағ олгани аниқланди
15:01 / 10.11.2025