Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ласетти»га яширилган 60 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди
Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларини мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринаётган кимсаларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” божхона постидаги навбатдаги устомонлик божхоначилар томонидан ўз вақтида фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Яъни фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида эндоскоп назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг жиҳозлари орасига устомонлик билан яширилган умумий суммаси салкам 60 миллион сўмлик 49 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025