Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилди
Фото: Pixabay
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, шифокорлар беморни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этишди.
Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли ва реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
18:14 / 21.12.2025