19:12 / 30.08.2019
0
18241

ДТМ мандат нега кечикканига изоҳ берди

Бугун, 30 август куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази раҳбар ходимлари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2019–2020 ўқув йили тет синовлари якунлари, мандат эълон қилинишининг кечиккани, апелляция жараёни ва бошқа муҳим саволларга жавоб берилди. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест синови жавобларини эълон қилиш муддати нима учун кечиккани сабабларини айтди.

«Мандат тест жараёнлари тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилиниши белгиланган. Ўқишга киришда 27 хил имтиёз мавжуд. Уларнинг жуда кўплиги натижаларни ўз вақтида эълон қилишимизни кечиктирди. Биз абитуриентларнинг имтиёз берувчи ҳужжати ҳақиқийлигини текшириш учун тегишли ташкилотлар - Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси (мақсадли қабул учун), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ногиронлиги бор шахслар учун имтиёзлар) хулосаларини олишимиз маълум муддатни талаб қилди. Имтиёзли абитуриентларнинг ҳужжатларини текшириш 8та босқичли текширувдан ўтказилди. Бу ҳақида сайтимизда батафсил маълумот берилган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Каримовнинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар учун бериладиган имтиёз тури мандат эълон қилиниши арафасида ўзгаргани ҳам яна бир сабаблардан биридир ва булар мандат берилган муддатдан атиги бир кунга кечикишига олиб келди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top