Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tetra Pak трансмиллий корпорацияси асосчиси вафот этди
Швециянинг Tetra Pak қадоқ қутилари ишлаб чиқарувчи компанияси асосчисининг ўғли, уни йирик трансмллий корпорацияга айлантирган Ханс Раусинг 94 ёшида Англияда вафот этди. Бу ҳақда Швециянинг SVT Nyheter телеканали хабар берди.
Tetra Pak компанияси 1951 йилда Рубен Раусинг томонидан Швециянинг Лунд шаҳрида ташкил қилинган. У дастлаб фақат сут маҳсулотлари учун картон қадоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирда корпорация маҳсулотларидан дунёнинг 170 мамлакатида фойдаланилади.
Ханс Раусинг компанияга 1950-йиллардан бошлаб раҳбарлик қилган. Унинг даврида компания халқаро шартномалар тузишни бошлаган ва машҳурликка эришган.
Раусинг дунёнинг энг бой инсонларидан эди. Унинг бойлиги 12 млрд доллар деб баҳоланган.
Мавзуга оид
13:30 / 12.01.2026
Швеция бош вазири АҚШнинг Гренландияни эгаллаб олиш таҳдидларини танқид қилди
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:43 / 20.11.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида органик қуёш батареялари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
09:10 / 15.11.2025