Жаҳон | 08:30 / 02.09.2019
4063
1 дақиқада ўқилади
Малида бино қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Мали пойтахти Бамакода бино қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 26 киши қутқарилди.
Маълум қилинишича, 3 қаватли бино маҳаллий вақт билан соат 4да қулаган.
Вайроналар остидан 38 киши чиқариб олинган, улардан 12 нафари ўлик ҳолда бўлган.
Mali24.info маҳаллий порталининг хабар беришича, бинонинг қурилаётган юқори қавати унинг одамлар яшаётган қолган қисми устига қулаган.
Воқеа жойига бир нечта вазирликлар раҳбарлари етиб келишган.
Таъкидланишича, Малида бинолар қулаши рухсатсиз ва қурилиш қоидаларига амал қилинмаган ҳолда қурилган иншоотларнинг кўплиги сабабли тез-тез юз бериб туради.
Мавзуга оид
17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди
15:35 / 25.11.2024
Малида «Вагнер» ХҲКнинг бир неча ёлланма аскарлари ўлдирилди
13:20 / 15.10.2024
Киев Малидаги исёнчиларга УУА етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
07:40 / 13.09.2024