Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 113 миллион сўмлик маҳсулот ортилган «Кобальт»ни тўхтатишди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Жумладан, фуқаро Х.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг автомашинаси салони ва юкхонасида акциз маркалари билан маркаланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 112,6 миллион сўмлик 9125 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025