Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жорий йил 1 сентябрь куни соат 22:15ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Хомкон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган, Термиз давлат университети 1-курс талабаси 19 ёшли З.С.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада З.С. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини “Тўлқин” МФЙда яшовчи 25 ёшли А.Н. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, автомашина Наврўз маҳалласи ҳудудидан топилган. А.Н.ни ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024