Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги йўллардан бирида ҳаракат вақтинчалик бир томонлама бўлди
Жорий йилда Тошкент шаҳридаги 110-сон мактаб биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мактаб ўқувчиларининг дарслари вақтинчалик П.Ф. Боровский номидаги эски тиббиёт коллежи биносида ўтказилмоқда.
ИИББ хабарига кўра, ушбу кичикроқ кўчадан (Боровский кўчаси), шунингдек шифохона, банклардан бирининг филиали, “Miran” меҳмонхонаси ва бошқа офислар жой олишган. Кўчада кўплаб транспортлар ҳаракатланишади, энди ушбу кўчада болалар сони сезиларли тарзда ошади.
Мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан келиб тушган мурожаат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўқувчилар иштирокидаги ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўришди.
Хавфсизлик чораси сифатида кўчанинг ушбу ҳудудида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик бир томонлама бўлишига қарор қилинди: Шаҳрисабз кўчасидан Содиқ Азимов кўчаси томон ҳаракат очиқ бўлади. Қарама-қарши томондан кўчанинг мазкур қисми 3.1 “Кириш тақиқланган” белгиси билан беркитилди. Шунингдек Содиқ Азимов кўчасидан Боровский кўчасига бурилиш яқинида 4.1.1 “Ҳаракатланиш тўғрига” йўл белгиси ҳам ўрнатилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан ушбу фактни ёдда сақлашингизни ҳамда йўл белгиларига эътиборлироқ бўлиб, қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026